Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

144-модда - Давлат бюджетининг шаръий ҳукмлар тасдиқлаган доимий қисмлари мавжуд. Лекин бюджетнинг муайян бўлимлари, ҳар бир бўлимга ажратиладиган маблағлар ва бу маблағларни ҳар бир бўлимда қайси ишларга ихтисослаштириш халифанинг раъйи ва ижтиҳодига ҳавола қилинади.


145-модда - Байтулмолниннг доимий киримлари: фай (душмандан жангсиз олинган ўлжалар)нинг ҳаммаси, жизя, хирож, рикоз (фатҳ қилингунга қадар яшириб қўйилган топилма бойликлар)нинг бешдан бири ва закот. Бу маблағлар уларга эҳтиёж бўлмаса ҳам ҳамиша олинади.


146-модда - Байтулмолнинг доимий киримлари давлат харажатларини қоплашга кифоя қилмаса, давлат мусулмонлардан солиқ олишга ҳақлидир. Солиқлар фақат қуйидаги ишлар учун олиниши шарт:


а) Фақирлар, мискинлар, мусофирларга ҳамда жиҳод фарзини бажаришга байтулмолдан сарф қилиш вожиб бўлган харажатларни қоплаш учун.


б) Байтулмолдан тўлов тариқасида берилиши вожиб бўлган харажатларни қоплаш учун: хизматчиларнинг маошлари, қўшин таъминоти, ҳокимларга ажратиладиган нафақалар.


в) Умумий манфаат ва қулайликлар яратиш тариқасида Байтул-молдан бадалсиз берилиши вожиб бўлган харажатларни қоплаш учун: йўллар қуриш, сув билан таъминлаш, масжид, мадраса ва шифохоналар қуриш каби.


г) Раийят очарчилик, сув тошқинлари ва зилзилалар каби офатларга дучор бўлган вақтда Байтулмолдан зарурат юзасидан берилиши вожиб бўлган харажатларни қоплаш учун.


147-модда - Мамлакат чегараларидаги божхоналардан олинадиган, умумий мулк ёки давлат мулкидан ҳосил бўладиган ва меросхўрсиз мерос қоладиган маблағлар ва муртадларнинг мол-мулки Байтулмолнинг киримларидан ҳисобланади.


148-модда - Байтулмолнинг харажатлари қуйидаги олти ўринга тақсимланади:
а) Закот молларини олишга ҳақдор бўлган саккиз тоифага закот қисмидан сарф қилинади (агар закот қисмида маблағ бўлмаса, уларга ҳеч нарса сарф қилинмайди).


б) Фақирлар, мискинлар, мусофирлар, жиҳод ва қарздорларга - агар закот қисмида маблағ бўлмаса - Байтулмолнинг доимий киримларидан сарф қилинади. Агар Байтулмолнинг доимий киримларида ҳам маблағ бўлмаса, бу ҳолда фақирлар, мискинлар, мусофирлар ва жиҳод харажатларини қоплаш учун солиқлар йиғиб олинади, аммо қарздорларга улардан сарф қилинмайди. Агар фасод хавфи юзага келса, бу харажатларни қоплаш учун қарз олинади.

 

197-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203